Қирғизистон Россияга нота юборди. Нима учун?
Олам
−
03 Август 2023
23737Жорий йилнинг 18 июль куни Россиянинг Москва шаҳрида таксичилик қилувчи Шамиль Муратов исмли Қирғизистон фуқароси йўловчи томонидан калтакланди. У автомобилига чиққан йўловчининг салонда пиво ичиш ҳақидаги талабини рад этган. Бунга жавобан, йўловчи унга тан жароҳати етказган. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Воқеадан сўнг Шамиль Муратов полицияга мурожаат қилган бўлса-да ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилмаган.
Шунга кўра, Қирғизистон элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини юборди.
“AKIpress”нинг ёзишича, ҳозирда мазкур ҳолат назоратга олинган ва терговга Қирғизистон полициясининг Россиядаги ваколатхонаси ҳам аралашган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Россиядаги миграция марказида ўзбекистонлик йигит калтакланган эди. Ўшанда ўзбекистонлик мигрант Россия фуқаросини судга бермаган. Аммо Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан тегишли органларга нота киритилганини маълум қилганди.