Қирғизистон Президентининг самолёти Петербургдан учиб кета олмади

Олам

image

Қирғизистон Республикаси Президент Сооронбой Жээнбековнинг самолёти Санкт-Петербургдан учиб кета олмади. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар бермоқда. 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисидан сўнг Қирғизистон Президентининг ТУ-154М  (борт №1) самолёти техник муаммолар туфайли Санкт-Петербург шаҳридан учиб кета олмаган. 

Хабарда қайд этилишича, самолёт двигателларидан бири ишга тушмаган. Шунинг учун Президент бошчилигида делегациянинг бир қисми тунда йўловчи самолёт билан Москвага учган, кейин у ердан Бишкекка учиб кетган.

Ҳозирда самолёт тузатилган ва делегациянинг қолган қисми унда Қирғизистонга учади.

20 декабрь куни Сооронбой Жээнбеков Санкт-Петербургда Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида, сўнгра МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.

Қирғизистон Президенти Ту-154Мда учади. У 1993 йилда ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбой Жээнбеков

Баҳолаганлар

399

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг