Қирғизистон Президенти Бош вазир истеъфосини қабул қилди
Олам
−
16 Июнь 2020
5198Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиевнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
“Қирғиз Республикаси Президенти Қирғиз Республикаси Бош вазирининг истеъфосини қабул қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қирғиз Республикаси Ҳукумати эндиликда истеъфога чиққан ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммадкалий Абилгазиев парламент томонидан коррупцион жиноятда айблангач, истеъфога чиқишга қарор қилди.
LiveБарчаси