Қирғизистон масжидларида ҳам ёмғир сўраб дуо қилинди

Олам

image

Кеча, 5 декабрь куни Қирғизистоннинг барча масжидларида жума намози вақтида мамлакатга қор ёғишини сўраб махсус дуо ўқилди. Бу ҳақда Қирғизистон Мусулмонлари Диний Бошқармаси (ДУМК)га таяниб, 24.kg хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббусни Олий муфтий Абдуллазиз Зокиров илгари сурган. У мўмин-мусулмонларга мурожаат қилиб, мамлакат учун ёмғир ва қор ёғишини сўраб дуо қилишга чақирган.

Хабарда айтилишича, Қирғизистонда ҳозир қурғоқчилик кузатилмоқда. Шундай вазиятда Аллоҳдан ёғингарчилик сўраб ибодат қилиш зарурлиги таъкидланган.

ДУМК маълумотига кўра, махсус дуо бутун мамлакат бўйлаб 1 334 та масжидда ўқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистондаги барча масжидларда жума намозидан кейин ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон масжид ёмғир ёғингарчилик қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг