Қирғизистон Марказий Осиё энергетик ҳалқасидан чиқди
Олам
−
27 Январь 2022
19588Қирғизистон электр тизимидаги йирик нозослик сабаб Марказий Осиёнинг ягона энергетик ҳалқасидан чиқди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазири Матбуот котиби Жийде Зоотбекова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда электр энергиясини босқичма-босқич тиклаш бошланган. Айни вақтда мамлакатнинг 50 фоиз ҳудуди электр энергияси билан таъминланган. Қолган қисмини улаш ишлари давом этмоқда.
“Конец света”
Жорий йилнинг 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аэропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
LiveБарчаси