Қирғизистон колонияларида тартибни сунъий интеллект назорат қилишни бошлади
Олам
−
10:28
1022Қирғизистоннинг жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ва ходимларнинг тартиб-қоидага риоя қилишини назорат қилиш учун сунъий интеллект технологиялари қўлланила бошланди. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлигига таяниб, “Vesti.kg” хабар берди.
“Жазони ижро этиш хизматининг 21-сонли (1-сонли тергов изолятори) ва 27-сонли (жазони ижро этиш колонияси) муассасаларида белгиланган тартиб бузилишини олдини олиш учун машинавий ўқитишга асосланган сунъий интеллект технологиялари тажриба тариқасида жорий этилди”, дейилади хабарда.
Ушбу тергов изоляторлари ва колонияларда ўрнатилган кузатув камералари олов, жанжал, рухсатсиз одамлар йиғилиши, рухсат этилмаган жойда бўлиш ҳолатларини, шунингдек, муассаса маъмурияти ходимлари томонидан постни ташлаб кетиш ҳолатини аниқлаш қобилиятига эга.
“Бундан ташқари, жазони ижро этиш тизимидаги муассасаларимизда ўрнатилган камералар жинс, ёш, кийимни аниқлай олади. Масалан, формани кийиш қоидаларига риоя қилинишини текшириш имконияти мавжуд”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қирғизистонда ўн бешдан ортиқ жазони ижро этиш колониялари ва тергов изоляторлари мавжуд бўлиб, уларда тахминан 11 минг киши сақланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) томонидан тузилган глобал сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида 123-ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь