Қирғизистон фуқароларини Россияга бормасликка чақирди
Олам
−
25 Март
10312Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига зарурат бўлмаса, Россияга бормасликни тавсия этди. Бу ҳақда вазирликнинг консуллик бошқармаси бошлиғи Бакит Қодиров маълум қилди.
“Айни пайтда Россияда терроризмга қарши кураш олиб борилмоқда. Мамлакатдан чиқиш ва киришда текширувлар кучайтирилди. Шу сабабли элчихона Россияга киришни олдиндан режалаштиришни ва зарурат бўлмаса, барча диаспоралар огоҳлантирганидай бормасликни тавсия қилади. Антитеррор чоралари қанча давом этиши ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Баъзи фуқаролар “қора рўйхат”да ёки улар ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, мамлакатга киритилмайди”, деган у.
Шунингдек, Қодировга кўра, Россия томони чегарани кесиб ўтишда текширувларни кучайтирган. Ҳозирда Москвадаги терактдан кейин мигрантлар яшайдиган ётоқхоналарда рейд бошланган. Уларнинг яшаш жойлари тинтув қилиниб, қурол-яроғ бор-йўқлиги текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги “Крокус Сити Ҳолл” савдо марказида теракт содир этилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда асли қирғизистонлик 15 ёшли Ислом исмли ўсмир боланинг кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолгани акс этган видеолар тарқалганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси