Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини жароҳатлади

Жамият

image

Бугун, 31 май куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аравон тумани Тогуз-Булоқ аҳоли пунктида қуролли ҳодиса юз берди. Бу ҳақда “Knews” Чегара хизматига асосан хабар қиляпти.

Дастлабки маълумотларга кўра, чегарачилар чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомобилини пайқаган.

Ҳайдовчилар чегарачиларнинг тўхташ талабини рад қилган. Чегара наряди ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган. Бироқ машиналар тўхтамаган ва Қирғизистон наряди қурол ишлатишга мажбур бўлиб, машинанинг ғилдиракларига ўқ узган. Натижда Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган. У Ўзбекистоннинг Марҳамат туманидаги шифохонага олиб борилган.

Ҳодиса юзасидан Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари - ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан телефон орқали мулоқот қилган. Унда идоралар раҳбарлари чегарачилар вакилларини ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ишларини амалга ошириш мақсадида юбориш ҳақидаги қарорга келишган.

Тафсилотларни аниқлаштириш мақсадида Қирғизистоннинг Ўш вилояти бўйича чегара вакилининг Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларининг Булоқбоши йўналиши бўйича чегара вакили билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг