Қирғизистон ароғидан яна бир киши вафот этди. Гумонланувчилар қамоққа олинди
Жамият
−
07 Январь 2021
9616Аввалроқ, Наманганда 10 дан ортиқ киши Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Ароқдан заҳарланиш оқибатида вафот этганлар 6 нафарга етди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Айни вақтда беморлардан бири Жонлантириш бўлимида қолмоқда. Қолган 6 нафар беморнинг аҳволи яхшилангач, уйига жавоб берилган.
Мазкур ҳодиса ортидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланучиларнинг айби исботланса, улар етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Айни вақтда ушбу ароқнинг савдоси билан шуғулланган дўкон сотувчиси ва ароқни етказиб берувчи аёл (вақтинча ишсиз) гумонланувчи сифатида ишга жалб қилинган. Улардан бирига қамоқ, иккинчисига уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси