Қирғизистон амалдори ўзбекистонликнинг молини тортиб олди
Олам
−
12 Сентябрь 2023
14897Қирғизистонда қўмита раиси Ўзбекистон фуқаросининг тўққиз бош қорамолини товламачилик йўли билан тортиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот марказига таяниб Kaktus.media хабар берди.
Унга кўра, Ала-Бўка тумани Кўк-Тош қишлоқ округи “Жайит қўмитаси” раиси K.K. ўзбекистонлик фуқаронинг тўққиз бош қорамолини ноқонуний йўллар билан олиб қўйган ва қайтариб бериш эвазига ундан пул талаб қилган. Шундан сўнг товламачиликка учраганини пайқаган Ўзбекистон фуқароси амалдорга нисбатан керакли чора кўришларини талаб қилиб, Қирғизистон Миллий хавсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан “Товламачилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Кўп ўтмай, К.К товламачилик суммасининг бир қисмини – 1 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, икки ой муддатга Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Жалолобод вилоятидаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди”, дейилган хабарда.
Қайд этишишича, ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда.
Имомова Машҳура
LiveБарчаси