Қирғиз-тожик чегарасида отишма: Бишкек ҳудудга қўшин олиб келяпти
Олам
−
27 Январь 2022
16850Аввалроқ қирғиз-тожик чегарасида ҳарбийлар ўртасида отишма бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кучлари, шунингдек, республика армияси ва полицияси Тожикистон билан чегарага олиб келиш бошланган. Ҳудудда казарма тартиби эълон қилинган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Бир неча киши яраланган тўқнашув ва бир-бирига тош отишдан кейин ҳуқуқ-тартибот идоралари оломонни тарқатиш учун ҳавога ўқ узишни бошлаган.
Тошкент вақти билан соат 20:48 да Тожикистон томони ўт очишни тўхтатган. Ҳозиргача уч нафар тожик ҳарбийси яралангани айтилмоқда. Қирғизистон томони жароҳатланган ҳақида маълумот бермади.
Аммо Боткенда отишма бўлаётган ҳудудда одамларни эвакуция қилиш ишлари бошланган. Ўш-Боткен-Исфара йўли ёпилган.
Қирғизистон билан чегарадаги тожик чегарачилари кучайтирилган навбатчилик режимига ўтказилди. Тожикистон қирғиз чегарачиларининг ҳаракатларини ўз ҳудудига бўлган тажовуз, деб баҳоламоқда. Вазият кескинлашгани муносабати билан Баткен вилоятида тезкор штаб тузилди.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь