Қирғиз-тожик чегарасида ҳарбийлар ўртасида отишма содир бўлди

Олам

image

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда ТАСС Қирғизистон чегара хизматига таяниб, хабар берди.

“27 январь куни соат 18:30 (Тошкент вақти билан 17:30) ҳолатига кўра, давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида вазият кескин”, дейилади хабарда. 

Идора маълумотларига кўра, соат 17:30 дан 18:00 гача Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари ходимлари Боткен - Исфана йўлини Боткен вилоятининг Терт-Кече ҳудудида “бир томонлама тўсиб қўйган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Боткен вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Қиёлбек Тўлонбоев ва Боткен чегара отряди бошлиғи Рустам Миршокиров воқеа жойига жўнаб кетган. 

“Боткен вилоятидаги чегаранинг ушбу қисмида жойлаштирилган чегара бўлинмалари кучайтирилган хизмат кўрсатиш режимига ўтказилди”, дейилади агентлик хабарида.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги қарийб 950 километрни ташкил этади. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин унинг ўнлаб баҳсли участкалари сақланиб қолган. 2002 йилда демаркация ва делимитация бўйича музокаралар жараёни фаоллашди ва ўшандан бери комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг икки юзга яқин йиғилишлари бўлиб ўтди. Айни пайтда чегарани делимитация ва демаркация қилиш жараёнида чегарадан ўтувчи 550 километрга яқин чизиқ аллақачон келишилган. Бироқ икки давлат чегарасида яшовчи маҳаллий аҳоли ўртасида низолар келиб чиқади ва улар кўпинча тўқнашувларга айланиб кетади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made