Қирғиз халқининг тарихи 15 жилдда чоп этилади

Олам

image

Қирғизистонда миллат тарихига бағишланган 15 жилдлик фундаментал илмий асар лойиҳаси тасдиқланди. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор президент ҳузуридаги тарихий фанларни ривожлантириш комиссияси йиғилишида қабул қилинган.

Йиғилиш давлат котиби Арслон Қўйчиев раислигида ўтказилган. Унда тарихий асарнинг тузилмаси ва асосий йўналишлари тасдиқланган, муаллифлар жамоаси ҳамда қўлёзмаларни тайёрлаш муддатлари белгиланган.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари тарихий-маданий меросни оммалаштириш масалаларини муҳокама қилган. Хусусан, Бишкек шаҳрида қадимги қирғиз ёзма ёдгорликларига бағишланган инсталляцион мажмуа яратиш ташаббуси кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида дунё географияси ҳақидаги одатий тасаввурларни ўзгартирувчи харита ўрнатилиши хабар қилинганди. Унда Ер маркази сифатида Европа ёки Яқин Шарқ эмас, балки Иссиқкўл кўрсатилади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон миллат тарихи 15 жилд фундаментал илмий асар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг