Қидирувдаги ўзбекистонлик Россияда ушланди
3-саҳифа
−
31 Март
7349Ўзбекистонда қоида бузиб, суддан яширинган ва мамлакатдан чиқиб кетган бухоролик фуқаро Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, асли Қоровулбозор туманидан бўлган фуқаро Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. Шундан сўнг, у суддан яширинганлиги сабабли Жиноят ишлар бўйича Қоровулбозор тумани суди томонидан қидирувга берилган.
Махсус ходимлар томонидан излаш давомида фуқаро Россия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган.
“Бухоро вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида Россия Федерацияси ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда ушбу фуқаро Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги тунги клублардан бирида фуқарони уриб, комага тушириб қўйган Акмал Шукуров Қозоғистонда ушланиб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
LiveБарчаси