Қидирувдаги шахс аэропортда қўлга олинди
Жамият
−
21 Май 2021
14464Кеча, 20 май куни Тошкент халқаро аэропортида жиноятчиликда гумон қилиниб, қидирувга берилган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси маълум бўлди.
Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда Жиноят кодексининг 223-модда (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) 1-қисми ҳамда 2442-модда (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, 1986 й.т. Зангиота туманида рўйхатда турувчи Я.М. ушланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 223-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, ЖКнинг 2442-моддасининг 1-қисми билан айбланган шахс беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
LiveБарчаси