Қидирувдаги қозоғистонлик боксчи АҚШда бўлиши мумкин
Спорт
−
08 Август 2023
6274Қозоғистонлик бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Бейбут Шуменов Америка Қўшма Штатларида экани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда бугун, 8 август куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов хабар берди.
Ахметжановнинг сўзларига кўра, собиқ спортчи устидан тергов ҳали ҳам давом этмоқда, у ҳамон қидирувда.
“У АҚШда бўлиши мумкин. Ҳозирда тегишли органларга алоҳида кўрсатмалар юборилган, зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деган мамлакат бош полицияси ходими.
Унинг таъкидлашича, боксчини қидириш учун мамлакат бюджетидан махсус маблағ сарфланмайди, чунки Қозоғистон кўплаб мамлакатлар билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузган.
Маълумотларга кўра, Бейбут Шуменовнинг рафиқаси Америка фуқаролигига эга.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июль куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Бейбут Шуменов қўлида боласи бор эркак билан муштлашиб қолган эди. Шундан сўнг унга нисбатан жорий йилнинг 22 июль куни расман қидирув эълон қилинган.
LiveБарчаси