Қибрай ҳокимининг ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди

3-саҳифа

image

Қибрай тумани ҳокимининг МФЙдаги ёрдамчиси 10 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси МФЙ биноси ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида давлат ерини 23 минг долларга сотишга уринган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Қибрай ҳоким ёрдамчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг