Кэмерон Ғарб қуролларининг Россияга қарши қўлланмаслик шартини айтди
Олам
−
13 Июнь
9174Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон агар Москва Украина ўзиники деб ҳисоблаган ҳудудлардан ўз қўшинларини олиб чиқса, Россияга зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланиш тўхтатилишини айтди. У бу ҳақда бир гуруҳ журналистлар билан ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Агар Москва Украина ўзиники деб ҳисоблаган ҳудудлардан қўшинларини олиб чиқса, Россияга зарба бериш учун Ғарб қуролларидан фойдаланилмайди”, дейди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири.
Бундан ташқари, Кэмерон, агар бундай зарбалар Россияда хавотир уйғотса, ўз қўшинларини Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган ҳудудларидан олиб чиқиб кетишини маслаҳат берди.
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Кэмерон Киевга ташрифи чоғида, Украина Россия ҳудудига зарба бериш учун Британия қуролларидан фойдаланиши мумкинлигини айтганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибаси Мария Захарова эса агар Британия қуроллари Украина томонидан Россия ҳудудига зарба бериш учун ишлатилса, Москва Британия нишонларига зарбалар бериш билан жавоб қайтаришини айтди.
LiveБарчаси