Қайтар дунё ёхуд рангли инқилоб бумеранги АҚШга қайтмоқда – Россия

Олам 7830
image

Рангли инқилоб бумеранги АҚШга қайтмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Давлат Думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий Вашингтондаги тартибсизлик бўйича баёнотида айтиб ўтди.

“Вашингтонда содир бўлган воқеа Америка жамиятининг иккига бўлиниши натижаси эди. Конгрессда сайловчилар томонидан берилган овозларнинг расмий тасдиқланишини тўхтатиб қўйган Капитолийдаги тартибсизликлар, албатта, ҳокимиятни демократик тарзда ўтказиш (Трамдан Байденга – таҳр.) жараёнига соя солмоқда”, дейди Слуцкий.

Унинг сўзларига кўра, энди АҚШ бошқа мамлакатларга сайлов стандартларини татбиқ эта олмайди ва “демократия жарчиси”лигига даъво қилмайди.

“Рангли инқилоб бумеранги, кўриб турганимиздек, АҚШга қайтмоқда. Буларнинг барчаси янги асрда Америка ҳокимият тизимини инқирозга олиб келиш хавфини туғдирмоқда”, дея қўшимча қилди Қўмита раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.

Вазият жиддий тус олганидан сўнг, Трамп ўз тарафдорларини қонунни бузмасликка, тинчликни сақлашга чақирди. Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 3
t
×