Қайси жамоалар Жаҳон чемпионатига йўлланма олди?

Спорт 1404
image

2022 йилнинг ноябрь ойида Қатар мамлакати мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб мезбон Қатар терма жамоасидан ташқари яна 12 та терма жамоа мундиаль йўлланмасини қўлга киритди.

Европадан:

Германия, Дания, Бельгия, Франция, Хорватия, Испания, Сербия, Англия, Швейцария ва Нидерландия

Жанубий Америкадан:

Бразилия ва Аргентина

Мусобақада 32 та жамоа иштирок этади ва бу анъанавий тарзда ўтказиладиган сўнгги Жаҳон чемпионати бўлиш эҳтимоли катта. Чунки 2026 йилда ЖЧ иштирокчилари сони 48 тага кўпайтирилади ва ҳар бир гуруҳда 5 та терма жамоа плей-офф учун баҳс олиб боради.

Жаҳон чемпионати учун Европага (UEFA) ўн учта, Жанубий Америкага (CONMEBOL) тўртта, Африкага (CAF) бешта, Шимолий Америкага (CONCACAF) учта, Осиёга (AFC) тўртта ўрин ажратилган. Шунингдек, Осиё, Океания, Шимолий ва Жанубий Америка минтақаларидан қитъалараро плей-офф босқичи ғолибларига яна иккита йўлланма тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.9
t
×