Қайси вилоятда қандай дарахт экилади? Экоқўмита жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экиш учун иқлим шароитига мос дарахтлар танлаб олинади. Бу ҳақда Экология қўмитаси Матбуот котиби брифингда маълум қилди.

Мутахассислар Ўзбекистон ҳудудларида экиш учун 27 турдаги дарахт кўчатлари таклиф этилмоқда. Жумладан каштан, оққайин, эман, япон сафораси, шумтол, қайрағоч, павлония, терак, акация, чинор, тут, жийда, ёнғоқ, беҳи, узум, қрим қарағайи ва виргин арчаси бизнинг минтақа учун мосдир.

Қайд этилишича, кўчат танлашда ҳар бир вилоятнинг иқлими ва тупроқ таркиби инобатга олинади. Қайси ниҳол униб кетишига жиддий эътибор қаратилган. Хусусан, Қорақалпоғистон ҳудудига каталпа, павловния, япон сафораси, қайрағоч, тут ва акация даратлари экилади. Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Тошкентда чинор, эман, заранг ва бошқа дарахтлар экилади.

Шунингдек, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан экилган ҳар бир туп дарахт учун маъсул шахс белгиланади. Улар дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод сақлашга ҳам жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси билан чиққанди.

Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёевнинг “Яшил макон” ташаббуси доирасида Ўзбекистонда 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.

Президент ташаббуси доирасида Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 миллион тупдан кўчат экиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг