Дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди
Жамият
−
02 Ноябрь 2021
10907Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш, шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида:
- йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;
- бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлади;
- бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинади.
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида – 16 миллион тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада – 15 миллион тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда – 14 миллион тупдан кўчат экилади.
LiveБарчаси