Қайси ҳудудларда қор ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 25-26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 26-27 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 25-26 февралда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 25 февралда 0-5 даража илиқ, 26-27 февралда 2-7 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 27 февралда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 25 февралда 0-5 даража илиқ, 26-27 февралда 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 25 февралда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 26-27 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 25 февралда 5-10 даража илиқ, 26-27 февралда 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 25-26 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 27 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон қор Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг