Қайси ҳудуд газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича етакчи экани айтилди

Жамият 11436
image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи давомида 2 мингдан ортиқ ҳолатда газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан аниқланишича, жорий йилнинг ўтган даврида Республика бўйича 2 183 та ҳолатда 62 млн. метр кублик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш орқали Давлат манфаатларига 62 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида таҳлил этадиган бўлсак, асосан Навоий вилоятида 408 та ҳолатда 6,6 млрд. сўмлик, Тошкент вилоятида 330 та 18,0 млрд. сўмлик, Андижонда 198 та 2,9 млрд. сўмлик, Хоразмда 177 та 3,3 млрд. сўмлик, Қашқадарёда 146 та 2,9 млрд. сўмлик, Самарқанда 52 та 4,4 млрд. Сўмлик ва Тошкент шаҳрида 33 та ҳолатда 12,0 млрд. сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан газтаъминоти корхоналари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишли тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган ва зарарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу ноқонуний ҳолатлар асосан, ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлган истеъмолчилар томонидан содир этилмоқда. Мисол учун:

•    Оҳак ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 41 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилган ва Давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 8,8 млрд. сўмни ташкил этган;
•    Иссиқхона хўжаликлари томонидан 42 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилган ва Давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 3,1 млрд. сўмни ташкил этган;
•    Ғишт ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 6 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилган ва Давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд. сўмни ташкил этган;
•    АГТКШ томонидан 11 та ҳолатда табиий газдан ноқонуний фойдаланилган ва Давлат манфатларига етказилган зарар миқдори 21,8 млрд. сўмни ташкил этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 283
Рейтинг: 3
t
×