Қайси ҳудуд аҳолиси кўплиги айтилди
Жамият
−
12:33 5501 1 дақиқа
2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 382 685 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 684,9 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида эса доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти 4 396,8 минг кишилик кўрсаткич билан етакчи бўлган. Энг кам аҳоли сонига эга ҳудуд эса Сирдарё вилояти – 949,6 минг кишини ташкил этган.
Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин:
- Самарқанд вилояти – 4 396,8 минг киши;
- Фарғона вилояти – 4 239,4 минг киши;
- Қашқадарё вилояти – 3 731,8 минг киши;
- Андижон вилояти – 3 533,9 минг киши;
- Наманган вилояти – 3 202,7 минг киши;
- Тошкент шаҳри – 3 195,9 минг киши;
- Тошкент вилояти – 3 174,6 минг киши;
- Сурхондарё вилояти – 3 024,9 минг киши;
- Бухоро вилояти – 2 112,2 минг киши;
- Хоразм вилояти – 2 075,0 минг киши;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 2 057,7 минг киши;
- Жиззах вилояти – 1 573,2 минг киши;
- Навоий вилояти – 1 115,0 минг киши;
- Сирдарё вилояти – 949,6 минг киши.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси