Қатарда 8 нафар ҳиндистонлик жосусликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди
Олам
−
27 Октябрь 2023
7519Қатарда бир гуруҳ ҳиндистонлик Исроил фойдасига жосусликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, айбланаётган саккиз нафар ҳиндистонлик мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ ходимлари бўлиб, илгари ҳинд ҳарбий кемаларига қўмондонлик қилган юқори мартабали зобитлар ҳисобланади. Уларнинг барчаси ҳибсга олинишидан олдин Қатар қуролли кучларига ўқув ва бошқа тегишли хизматлар кўрсатувчи Dahra Global Technologies and Consultancy Services хусусий компаниясида ишлаган. Ҳиндистоннинг қўлга олинганларни қайтариш ҳақидаги сўровлари бир неча бор рад этилган.
India Today журналининг хабар беришича, ҳиндлар Қатар ҳукумати томонидан 2022 йил август ойида Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган. Ушбу маълумотларга кўра, Ҳиндистон денгиз флотининг зобитлари Қатарнинг сувости кемалари дастурига жалб қилинган ва Қатар бу маълумотларни Исроилга етказилган деб ҳисобламоқда. Ҳиндистон Доҳани фуқароларининг ҳеч қандай разведка операцияларида иштирок этмаганига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳиндистон Қатар ҳукуматининг республика денгиз флотининг собиқ зобитлари бўлган саккиз нафар ҳиндистонликни жосусликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилиш қароридан ҳайратда. Ҳиндистон ТИВ маълумотларига кўра, Нью-Деҳли ушбу иш бўйича барча ҳолатларни ўрганяпти.
"Бизда дастлабки маълумотларга кўра, Қатар биринчи инстанция суди бугун Ал Даҳранинг саккиз нафар ҳиндистонлик ходими иши бўйича қарор чиқарган. Биз ўлим ҳукмидан қаттиқ ҳайратдамиз ва суднинг батафсил қарорини кутамиз. Айбланувчиларнинг оила аъзолари ва ҳуқуқшунослар гуруҳи барча қонуний имкониятларни ўрганиб чиқмоқда”, дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида.
Ташқи ишлар вазирлиги бу ишни диққат билан кузатиб боришини ва бундан кейин ҳам барча консуллик ва юридик ёрдам кўрсатишини таъкидлаган.
"Биз бу ҳукмни Қатар расмийлари билан ҳам муҳокама қиламиз", дейилади матнда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15