Қатарда Жаҳон чемпионатига келган меҳмондан гиёҳванд моддалар топилди

Спорт

image

Қатар ҳукумати 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига келган сайёҳдан гиёҳванд моддаларни олиб қўйганини маълум қилди. Божхона хизмати маълумотларига кўра, бундай ҳолат Жаҳон чемпионати давомида биринчи марта кузатилмоқда.

Маълумотларга кўра, Қатар божхоначилари Доҳадаги Ҳамад халқаро аэропортида тинтув ўтказиш чоғида йўловчилардан бирининг багажидан тақиқланган моддаларни топган. Жами икки мингга яқин таблетка анестетик трамадол ва 464,5 грамм "гашиш" мусодара қилинган. 

Фуқаролиги кўрсатилмаган маҳбус жавобгарликка тортилади.

Қатарда гиёҳванд моддаларни сақлаш, ишлатиш ва савдоси учун қаттиқ жазолар мавжуд: узоқ муддатли қамоқ, оғир жарималар ва депортация.

Аввалроқ, Қатар ҳукумати Жаҳон чемпионати бошланишига икки кун қолганда стадионларда пиво сотишни тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Qatar2022 JCH2022

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг