Қатар Жаҳон чемпионати учун Россиядан 17 баробар кўп пул сарфлади
Спорт
−
27 Сентябрь 2022
10999Қатар футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилиш учун 208 миллиард евро сарфлаган. Бу ҳақда “Тhe Sun” нашри ёзмоқда.
2018 йилиги Жаҳон чемпионати Россияда ўйказилган ва бу мусобақа футбол тарихидаги энг қимматларидан бири бўлган. Руслар мусобақа учун 13 миллиард евро сарфлаган. Яъни, кичиккина араб давлати футбол учун ҳудуд жиҳатидан дунёнинг энг йирик мамлакатидан 17 баробар кўпроқ харажат қилган.
2014 йили Бразилияда мундиал учун 17 миллиард евро сарфланган бўлса, 2010 йилда Жанубий Африка мусобақа учун 4 миллиард евро сармоя киритган.
Мусобақанинг коммуникация бўйича директори Фатма Ал-Нуаймининг таъкидлашича, Жаҳон чемпионати Қатарнинг 2030 йилгача мўлжалланган тараққиёт дастурининг бир қисми ҳисобланади.
Ал-Нуаймининг сўзларига кўра, Қатарнинг инфратузилмасини яхшилаш ва сайёҳлик объектларини бунёд этиш масаласи мундиални ўтказиш ҳуқуқи қўлга киритилишидан олдин ҳам устувор бўлган.
“Жаҳон чемпионати Қатарнинг 2030 йилгача мўлжалланган миллий тараққиёт лойиҳасининг бир қисмидир. Бу бутун мамлакат бўйлаб шаҳарлар, саноат ва турли объектларни жадал ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли давлат стратегиясидир. Янги йўллар, метро, аэропорт, меҳмонхоналар ва бошқа сайёҳлик объектлари бунёд этиш Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритишимиздан олдин ҳам режалаштирилган эди. Бу инфратузилмалардан жамоалар ва мухлислар ҳам фойдаланади”, деган Ал-Нуайми.
Маълумот учун, Қатардаги Жаҳон чемпионати шу йилнинг 20 ноябридан 18 декабригача бўлиб ўтиши режалаштирилган.
LiveБарчаси