Қатар Амири Тошкентга келди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Мирзиёев кутиб олди.

Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабр куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиши ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Мирзиёев Қатар Амири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг