“Қашқирлар макони”нинг яна бир юлдузи вафот этди
Маданият-санъат
−
10 Февраль 4024 1 дақиқа
Туркия телевидениеси тарихида энг кўп томоша қилинган сериаллардан бири “Қашқирлар макони”да “Жарроҳпашалиларнинг опаси” ролини ижро этган актриса Шивга Герез бугун, 10 февраль куни вафот этди. Бу ҳақда TGRT Haber хабар берди.
1970 йил 29 январда туғилган актриса узоқ вақт давомида саратон касаллиги билан курашган. Шивга Герез яқинда ижтимоий тармоқдаги ҳисобида саратон касаллигига қарши кураш бошлагани ҳақида пост жойлаган эди.
“Саратон касаллигига қарши курашимиз бошланди”, деб ёзган ўшанда у.

Бироқ санъаткор касалликни енгиб ўта олмади ва 56 ёшида вафот этди.
Герез “Қашқирлар макони” телесериалидаги Жарроҳпашалилар гуруҳининг катта опаси роли билан машҳур бўлган. Сериалнинг энг кескин даврларида жамоага қўшилган унинг қаҳрамони авторитар хулқ-атвори ва қаттиққўллиги билан эътиборни тортган. Сулаймон Чақир ва Пўлат Алемдар иштирокидаги саҳналардаги ижроси билан томошабинларда унутилмас таассурот қолдирган. Санъатни ташлаганидан сўнг, Герез метафизика ва парапсихология мутахассиси сифатида иш бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта бошида ўзбек телетомошабинларига “Аччиқ ёлғон” сериалидаги Хайрия ва “Қашқирлар макони”даги Семра Аймар роллари билан танилган актриса Невин Эфе 78 ёшида вафот этган эди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль