Қашқадарёнинг 2 туманида кучли қор ёғди (видео)

Жамият

image

Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулахатов маълум қилди.

Келтирилишича, қор вилоятнинг Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғида ёғган.

Шунингдек, кеча, 4 апрель куни туманнинг тоғли ҳудудидаги Сарчашма қишлоғида ҳам қор ёғиб ўтган.

Бундан ташқари, вилоятнинг Деҳқонобод тумани “Гулистон” маҳалласида бугун туни билан қор ёғиб, ерлар яхшигина оқарган.

Аввалроқ, 3 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида, денгиз сатҳидан 2 километр баландликда ҳаво ҳарорати нолга яқинлашди, ёмғир қорга айланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 5 апрелдан 7 апрелгача Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида кучли ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини бўлиши ҳақида маълум қилинганди. Кундузги ҳаво ҳарорати – ҳафта давомида 15-18 даражадан 20-23 даражагача илиқ бўлади. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши ва дўл ёғиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made