Қашқадарёни ривожлантиришнинг беш йиллик дастури қабул қилинди

Жамият 3961
image

Жорий йилнинг 20 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

•    Аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”;
•    Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
•    Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
•    2022 йилда Қашқадарё вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
•    Қашқадарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

Комплекс дастурга асосан Қашқадарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 баравар, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баравар, хизматлар ҳажми 2,9 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,2 бараварга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×