Қашқадарёдаги қишлоққа энди бўри келиб қолди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги қишлоқлардан бирига бўри келиб қолди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, бошқармага “Тўқмор” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.О.нинг ҳовлисига ёввойи ҳайвон кириб қолганлиги тўғрисидаги мурожаат келиб тушган.

Шундан сўнг Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Кўкдала туман Ички ишлар ходимлари билан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида фуқаронинг ҳовлисига кириб қолган ҳайвон бўри эканлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Зооцирк” хусусий корхонасига хабар берилган. Мутахассис томонидан бўрининг ҳолати ўрганилиб, унинг хулосаси билан табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилаётгани айтилган.

Эслатиб ўтамиз,  вилоятнинг Чироқчи туманидаги “Яшнобод” маҳалласи ҳудудига айиқ келиб қолганди. Бироқ ёввойи ҳайвон отиб ўлдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё бўри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг