Қашқадарёдаги “газ заправка” 3,3 млрд сўм зарар етказгани аниқланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарёдаги метан “заправка”ларининг бирида газ ҳисоблаш ускунаси тизимига ташқи таъсир кўрсатилиб, атайин бузилгани аниқланди. Оқибатда ҳисоблагич сарфланган газ миқдорини нотўғри кўрсатган. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” Акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг (АГТКШ) газ ҳисоблаш ускунасини текшириш давомида ГОСТ 8.586.2005 талабларининг бузилганлиги аниқланган. Юмалоқ кран ички қисмининг манфий томонида тугунга боғланган целлофан пакет топилган. Табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилгани сабабли юридик шахсга максимал даражада 3 304 795 метр куб табиий газ ҳажми бўйича 3,3 млрд сўм миқдорида зарар ҳисобланган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилмоқда”, дейилади хабарда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарёда заправка газ ҳисоблаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг