Қашқадарёдаги даҳшатли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
28 Сентябрь
7990Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
ЙТҲ вилоятнинг “Кўкдала – Каттақишлоқ” автомобил йўли 10-километрида содир бўлган. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Рўпарасидан келаётган Nexiaʼга йўл бермаслиги туфайли у билан тўқнашув юзага келтирган.
Оқибатда жами 8 киши жароҳатланган. Lacettiʼдаги 1998 йилда туғилган синфдошларнинг 5 нафаридан 3 нафари вафот этган.
Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги йўловчи эса шифохонада даволанмоқда. Яна икки нафар жабрланган инсон жонлантириш бўлимида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Cobalt русумли машина 41 ёшли эркакни уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь