Қашқадарёда зилзила юз берди
Жамият
−
14 Февраль 2023 62162 1 дақиқа
Бугун, 14 февраль куни Қашқадарёда 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила маҳаллий вақт билан 05:48 да содир бўлган.
Зилзила координаталари 38,22 даража шимолий кенглик, 66,36 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила эпимаркази вилоятнинг Деҳқонобод тумани бўлиб, Тошкентдан 417 км жанубий-ғарбда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Шунингдек, ер силкиниши ҳолатлари қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистонда ҳам юз берди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь