Қашқадарёда “замҳоким” пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
13 Июнь 11521 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўрмон хўжалиги балансидаги ер майдонини ижарага олиб бериш учун пул талаб қилган Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими қўлга тушган эди.