Қашқадарёда йўловчи Lada ҳайдовчисини болта билан қувди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Cobalt русумли автомобиль салонидан тушган одамнинг дастлаб Lada-Largus русумли автомобиль ҳайдовчисига болта билан ташлангани, унга етолмагач, автомашинанинг ойналарини уриб синдиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Билдирилишича, ҳолат 15 декабрь куни соат 16:50 ларда Қарши шаҳар, Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. Бунда қонунбузар йўловчи йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келган Cobalt русумли машинадан тушиб келган ва светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Lada-Largus русумли автомобиль ҳайдовчисига металл жисм билан ташланган.

Шунингдек, видеода йўл патруль хизмати ходими воқеани индамай кузатиб тургани ҳам акс этган. Вилоят ИИБ бу ҳолатни қоидабузар воқеага гувоҳ бўлган Қашқадарё вилояти ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмагани билан изоҳламоқда.

“Воқеа жойида бўлган ички ишлар органи ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳозирда фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ИИБ Cobalt Lada болта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг