Қашқадарёда ер ўпирилиб тушди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган катта автомобиль йўли кучли ёмғир ёғиши оқибатида ўпирилиб тушди. Ижтимоий тармоқларда ўпирилиб тушган йўл суратлари тарқалди.

Қайд қилинишича, мазкур воқеа туманнинг Оқработ маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Тоғ-адирликлардан иборат ҳудудда кучли ёмғир ёғиши натижасида ер юмшаб, асфальт қопланган йўл ўпирилиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, бу вақтда йўлнинг мазкур қисмида машиналар ҳаракатланмаган. Шу боисдан ҳеч қандай техник воситалар ва одамлар жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарёда кучли сел натижасида кўприк қулаб тушгани, шунингдек Оқработдан ўтувчи поезд йўли ҳам чўкиб, издан чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ёғингарчилик

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг