Қашқадарёда ер олиб бериш учун 350 млн сўм олган раҳбар ушланди
3-саҳифа
−
14 Февраль
6341Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда "Ғ.С." фермер хўжалиги раҳбари С.Ч. "Б.М." хусусий корхонасига қарашли яйлов учун мўлжалланган 57 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида фуқаро К.Б.нинг номига ижара шартномаси асосида олиб бериши эвазига 350 миллион сўмни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Навоий вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирексияси юрисконсулти Р.Х. (муқаддам судланган) фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, Кармана тумани "Янгиариқ" МФЙда жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги 2,1 гектар ер майдонини "E-auksion" электрон платформаси орқали арзон нархда харид қилиб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 93 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қарши туманида эса фуқаро Н.Х. тумандаги "Кат" МФЙ ҳудудида жойлашган, захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га гўёки кадастр ва солиқ идораларида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 35 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Оққўрғон туманида тадбиркорларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиб, чигитнинг пулига 4 та машина олган шахслар аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь