Қашқадарёда яна мактаб ўқувчиси унаштирилгани ростми? (видео)
Жамият
−
15 Апрель
17906Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда мактаб ўқувчисининг унаштирув маросими ўтказилмоқда” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Мазкур ҳолатга Болалар омбудсмани ўз муносабатини билдирди.
Аниқланишича, ушбу унаштирув маросими Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Тухмор қишлоғида яшовчи, 2003 йилда туғилган (вояга етган) Б.Г. га тегишли бўлиб, қизнинг ўзи тушунтириш беришича, маросим унинг хоҳишига зид бўлмаган ҳолда ўтказилган.
"Шу билан бирга, Болалар омбудсмани республикамизнинг мазкур ҳудудида қизларни эрта турмушга узатиш урф-одати ҳали ҳам сақланиб қолаётганига урғу бериб, қизларнинг мактабдан кейин таълим олиши учун имкониятларни янада манзилли равишда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиши ва бу борада мутасаддилар тизимли чоралар кўриб бориши зарурлигини таъкидлайди", дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда Болалар омбудсмани вояга етмаган қизнинг тўйини тўхтатганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15