Қашқадарёда яна бир бола номаълум касалликдан вафот этди
Local
−
24 June 2022 40133 1 minute
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида номаълум касалликдан вафот этган 4 яшар боланинг 6 яшар (қиз) қариндоши ҳам кеча, 23 июнь куни вафот этгани айтилмоқда.
Бундан олдин 6 ёшли қиз ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилгани маълум бўлганди. Шифокорлар қизчага ҳам, унинг амакиваччаси бўлган 4 яшар болага ҳам ташхис қўёлмаган.
Маълумот учун, болаларга ташхис қўйиш учун Самарқанддан чақирилган шифокорлар ҳам касалликни аниқлай олмаган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4 ёшли боланинг вафот этгани бўйича билдирган муносабатида ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилгани маълум қилинганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28