Қашқадарёда ўласи қилиб дўппосланган блогер қамалди
3-саҳифа
−
27 Май 2023
17108Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи блогер Элмурод Одиловга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.
Унинг айтишича, Одилов Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2023 йил 27 майдаги қарорига билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 198-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. Унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Маъумот учун, Элмурод Одилов 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. У олдин ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижтимоий тармоқларда блогер Элмурод Одилов пилла пунктида ИИБ ходимлари томонидан ўласи қилиб калтаклангани, шундан сўнг изсиз йўқолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ бериб, Одилов пилла топшириш масканига боргани, у ерда фермерларнинг ишига аралашиб, уларга турли номуносиб савол-жавоблар қилиши оқибатида жанжал келиб чиққани ва у фермерларни ҳақорат қилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15