Қашқадарёда туғуруқхона шифокори тамагирлик қилгани аниқланди (видео)

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг тамагирлик қилиб фуқаролардан пул олаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат вазирлик томонидан зудлик билан назоратга олиниб, зарур чора-тадбирлар кўрилган. Китоб тумани туғуруқ бўлими акушер-гинекологи Х.Г. ва доя Н.Н. ишдан бўшатилиб, тўпланган дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилган.  

“Айни пайтда вазирлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends