Қашқадарёда тоға жияни учун, сингил эса акаси учун буйрагидан кечди

Саломатлик

image

Қашқадарёда тоғанинг бир буйраги жиянига, сингилники эса акасига кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Унга кўра, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда навбатдаги транплантация амалиётлари ўтказилган.  

"Косонлик Муҳриддин Ғаниев 28 ёшда. У бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келади. Беморга 44 ёшли тоғаси Баҳодир Панжиевнинг буйраги кўчириб ўтказилди. Айни пайтда тоға-жиян ўзларини яхши ҳис этмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Айтилишича, 27 ёшли Бахтиёр Эгамов ҳам 2018 йилдан буён буйрак хасталиги боис гемодиализ муолажаларини олиб келган. Чуқур таҳлил ва текширувлардан сўнг унга 25 ёшли синглиси Нигоранинг буйраги мос келиши аниқланган. Нигора узоқ ўйланиб ўтирмай, жигарига донор бўлишга розилик билдирган.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё буйрак трансплантация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг