Қашқадарёда сифатсиз ёғ ишлаб чиқарганлар ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Шаҳрисабз туманида қўлбола усулда сифатсиз ёғ ишлаб чиқараётган цехлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Л.А.” оилавий корхонаси раҳбари Ж.Б. “Аннаруз” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётгани аниқланган. Цехда умумий баҳоси 125,6 млн сўмлик 11 289 кг чигит, 2150 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Яна бир ҳолатда муқаддам Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан судланган  фуқаро Р.Ф.  “Хонтепа” маҳалласи ҳудудидаги хонадонида ва фуқаро Д.К. “Тутзор” маҳалласидаги нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётганликлари аниқланган. Цехдан жами 1 тонна чигит, 480 литр истеъмолга яроқсиз ёғ ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ноқонуний алкоголь савдоси билан шуғулланиб келган шахслар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Шаҳрисабз ноқонуний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг