Қашқадарёда отасини тажовузда айблаган ўсмир қизларнинг мурожаати ўрганилди  

3-саҳифа

image

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қиз онаси вафот этганидан сўнг синглиси отаси томонидан зулмга учраётгани ҳақида маълум қилганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз муносабатини билдирди.

Маълум бўлишича, Болалар омбудсмани котибияти, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қашқадарё вилояти ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан М.Ш. ва Н.Ш. (қиз болалар)ларга нисбатан содир этилганлиги билдирилган жисмоний ва руҳий тазйиқ ҳолатлари атрофлича ўрганилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 25 март кунидан бошлаб, М.Ш. ва Н.Ш.лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақлаб келинган.

"Ишчи гуруҳ томонидан қизларнинг келгусида қайси қариндоши билан яшашни исташи бўйича фикрлари ўрганилди. Жумадан, М.Ш. ва Н.Ш. билан суҳбат жараёнида улар отаси Р.Н. билан яшашни мутлақо истамаслигини билдирган. Қизларга кўра, отаси Р.Н. уларни мактабга юборишни истамай, таълимга тўсқинлик қилиши, турли қаттиқ жисмлар билан уриб келганлиги, заруратсиз оғир меҳнатга мажбурлаши (рўзғорда кир ювиш машинаси бўлса-да, барча кирларни фақат қўлда ювишга мажбурлаши) ни айтган", дейилади хабарда.

Шу билан бирга, қизларнинг айтишича, бувиси Л.Н. ҳам уларга турли тазйиқ ўтказган бўлиб, агар айтганини қилмаса, отасига урдиртириш билан таҳдид қилиб келган.

М.Ш. ва Н.Ш.лар вафот этган онасининг опа-сингиллари бўлган 2 нафар холаси уларни яхши кўришини айтиб, келгусида улардан бири билан яшашга истак билдирган.

“Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. ларнинг энг устун манфаатларини таъминлаш учун ва ижтимоий вазиятини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида уларнинг Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланиш муддати тегишлича узайтирилди”, дейилади муносабатда.

Бугунги кунда ишчи гуруҳ томонидан қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш шароитини таъминлай олиши ҳар томонлама ўрганилмоқда. Шунингдек қизларга бўлган номақбул муносабатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўрганиш учун киритилди.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё ИИБ тажовуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг