Қашқадарёда Наврўз байрамида рақс тушаётган ўқувчи қиз хушидан кетиб, вафот этди (видео)

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманидаги 33-мактабда 2005 йилда туғилган ўқувчи қиз Наврўз байрами тадбирида рақс тушаётган вақтида хушидан кетиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова мазкур ҳолат бўйича дастлабки маълумотларни QALAMPIR.UZ’га тақдим этди.

Унга кўра, қиз ёшлигидан тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги билан касалланиб келган. Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан Шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган. Бироқ шунга қарамай у вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирда вилоят ИИБ ва ССБ масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Rate Count

1026

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends