Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ! Бир қурбон ва 12 нафар жабрланувчи бор
Жамият
−
04 Ноябрь 2019
4830Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 11:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган “Қарши катта халқа йўли”нинг “Ёттитом-Қарши” 4Р-87 автомобиль йўли билан кесишган 53 км даги тартибга солинган чорраҳасида икки автомобиль тўқнашди.
ИИВ Тергов департаментининг маълум қилишича, фуқаро М.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х. бошқарувида бўлган Газ-322132 русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
Содир бўлган ҳодиса оқибатида Газ-322132 русумли автомашинада бўлган 10 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) ва Lacetti русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) фуқаролар турли даражада тан жароҳати олишиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.
Газ-322132 русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х. га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023