Қашқадарёда маст йигит аввал отасини, кейин бувисини пичоқлади

Жамият 13751
image

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Маст йигит аввал отасини, кейин бувисини пичоқлади. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Хабарларга кўра, қотиллик юз берган кун 22 яшар Қ.А. кундузи ўртоғининг акасини уйланиш тўйига боради. У ерда бўкиб ичади. Тунги соат 00:30ларда уйига зўрға қайтган Қ.А. эшик олдида отасига дуч келади. Ўғлининг бу ҳолатига чидай олмаган ота унга дакки беради. Аммо бу маст ўғилга заррача ҳам таъсир кўрсатмайди.

“Ўртада келишмовчилик бошланиб, ўғил ошхонада турган пичоқни олиб, отасининг қорнига санчди. Шу пайт жанжалдан уйғониб кетган Қ.А.нинг бувиси ота-боланинг ўртасига тушди. Мастликдан ўзини идора қилолмай қолган йигит эса пичоқни момоси кўкраги ва оёғига санчиб  йиқитади”, дейилади хабарда.

Жанжалдан хабар топган қўшнилар ота-болани ажратиб, Қ.А.ни қўлидан пичоқни тортиб олишади.

Маълумотларга кўра, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли отанинг ҳаёти сақлаб қолинган. Буви эса набирасининг мудҳиш қилмиши боис ҳаёт билан видолашган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 743
Рейтинг: 3
t
×